Халқ банки қирқдан ортиқ ходимларини ишдан ҳайдади!
2019 йил Сурхондарё вилоят халқ банки ва Термиз шаҳар халқ банки амалиёт бўлими учун янги бино қурилди. Қурилган янги бинога филиалимиз ва вилоят халқ банки ўтилиши айтилди
Аммо янги бинога янги филиал очилди ва янги ишчи ходимлар олинди. Мана бугунги кунда филиалимиз батамом тугатилди.
Филиалимиз ҳамда вилоят халқ банки баланси битта бўлсада,янги филиал очилиб уларни янги бинога кўчиришди.Биз эски шароити йўқ жойда қолдик,ишлаб турибмизку дедик,аммо 2019-йил давомида янги филиал МФО 01175 ҳамда бошқа туманларда кредит берилишлар йил охирига қадар тўхтатилмади. Аммо бизни филиалимизда 3 ой кредит берилгандан сўнг тўхтатилиб қўйилди.
Айни вақтда 200 миллион даромаддамиз. Республика Халқ банк бошқаруви тўланиши шубҳали бўлган мижозимиз Сардор Барака хусусий корхонасига берилган кредитдан 3.5 миллиард сунъий захира яратди.
Сунъий захира нима деган савол туғилади?
Келажакда мободо тўлай олмаса, тўланиши шубҳали кредитларга сунъий захира яратилади
“Сардор Барака“ хусисий корхонаси тўлаш қурби етарли корхона. Тўлай олмаган тақдирда гаровда турган кўчмас мулк автоулов ва ҳоказолари билан тўланиши аниқ ташкилотдир
2020 йилнинг 17 январь куни Республика Халқ банкдан бир қатор ходимлар ҳамда Сурхондарё вилоят Халқ банки раҳбари А.Холмонов хамда ўринбосар Баходир,ва отдел кадр бошлиқ группа келиб,бизнинг 00744 МФО яъни смалиет филиали тугатилди деп 87/1сонли Бошқарув қарорини ўқиб берди. Бизнинг филиал ходимлари ишсиз қолдик.
А.Холмоновга нима учун ёпиляпмиз десак? Термиз шаҳрида 2-та филиал ишлатиш мумкин эмас деди. Шу ўринда бир қатор саволлар туғилди аммо биронтасига жавоб ола олмадик.
Нима учун даромадда турган филиал ёпилмоқда?
Нима учун янги бино қурилганда бизнинг филиал ходимлари кўчирилмай,янги филиал очилди ва янги ходимлар ишга олинди.
Нима учун энг камида 10 йилдан 25 йилгача ва ундан ортиқ ишлаган ходимлар ишсиз қолмоқда?