Рақамли технологиялар вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан “ICT WEEK Uzbekistan 2024” АКТ ҳафталиги доирасида илк бор ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий интеграция қилиш ва уларни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларидаги бўш иш ўринлари билан таништиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир доирасида ўтказилган пленар сессияда эса жамиятдаги ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қарашларни ўзгартириш, ижтимоий объектлардаги инклюзивлик даражаси, рақамли таълимда инклюзияни таъминлаш ва бандлик масалалари кўриб чиқилди.
Тадбир сўнгида ҳамкорлик тармоқларини кенгайтириш ва билдирилган таклифлар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режасини тасдиқлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.