Гижжа турлари кўп, лекин болаларда асосан қуйидаги гижжа турлари кенг тарқалган
Болаларда энг кўп учрайдиган гижжа турлари: Острица (Pinworm) Лентасимон гижжа (ленточный червь) (Tapeworm) Аскарида (Roundworm) Лямблия (Giardia)
1. Острица гижжаси Острица гижжаси кечаси тухумларини орқа тешик атрофига қўяди, шунинг учун ўша жой қичишади ва болани безовта қилади. Қаттиқ қичишиш сабабидан болада уйқусизлик ва уйқуга қонмаслик келиб чиқиши мумкин. Баъзи болаларда қорин оғриб тураши ва кўнгил айнаб туриши кузатилиши мумкин. Острица болага қандай юқади? Острица боладан болага ҳожатхона ўриндиқлари орқали ёки гигиенага амал қилмаслик сабабидан юқиши мумкин. Бундан ташқари, острицаси мавжуд одам нафас олганида ҳам острица тухумларини нафас чиқарганида ҳавога тарқатиши мумкин. Бу тухумлар озиқ-овқатга ўтирса шу йўл орқали бошқа одамга юқиши мумкин. Острица тухумлари кийим, чойшаб ёки бошқа предметлар устида икки ҳафтагача яшайди. Острицалар фақат одам танасида яшаши мумкин ва ҳайвонлар орқали юқмайди.
2. Лентасимон гижжа Лентасимон гижжа тухумлари истеъмол қилинганида тухумлар ичаклардан ташқарига, яъни тўқималар ёки органларда жойлашса у ерда жойлашиб кисталар ҳосил қилади. Агар тухумлар ичакларда жойлашса ичак деворларига ёпишиб кўпаяди ва ҳар бири 30 йилгача умр кўради. Ичакларга жойлашган лентасимон гижжалар аввалига ҳеч қандай белги кўрсатмайди, аммо баъзи болаларда кўнгил айнаши ва қорин оғриб туриши кузатилиши мумкин. Шунингдек болада иштаҳа камаяди ва бола озиб кета бошлайди. Баъзи болаларда диарея ва организмнинг сувсизланиши кузатилиши мумкин. Лентасимон гижжа болага қандай қилиб юқиши мумкин? Узунлиги 1мм дан 30 метргача () бўлиши мумкин бўлган бу гижжа тури одамга яхши пиширилмаган ёки хом гўшт орқали юқади. Лентасимон гижжа тухумлари чўчқа гўшти, мол гўшти ва балиқ гўштидан юқиши кенг тарқалган. Лентасимон гижжа одам организмига тухум ёки личинка кўринишида юқади ва ичакларда катталашади. Бу гижжа тури жиддий соғлиқ муаммоларини келтириб чиқаради.
3. Аскарида гижжаси Аскарида тухуми боланинг ичакларига тушгач, қон тизими орқали айланиб ўпкаларга тушади. Бундай пайтда болада нафас етишмаслиги ва йўтал кузатилади. Аскарида тухуми ўпкадан ичакларга қайтиб катталашади. Бундай пайтда болада иштаҳасизлик ва қорин оғриқлари кузатилади. Баъзи болаларда нимжонлик ва вазн йўқотиш кузатилади. Аскаридаларни баъзан бурун ичида, оғизда ва ахлатда кўриш мумкин. Аскарида қандай юқади? Аскарида тухумлари катта ҳожат теккан тупроқда яшайди. Тухумлар инсонга оғиз орқали киради, сўнг эса одамдан одамга катта ҳожат қолдиқлари орқали юқа бошлайди. Масалан, ҳожатдан кейин қўл ювилмаганида юқиши мумкин. Бу гижжа тури қалинлиги қаламдек бўлади, узунлиги 8 – 40 см гача етиши мумкин. Ҳар бир аскарида ичакларда 2 йилгача яшаши мумкин. Улар жуда тез кўпаяди. Урғочи аскаридалар кунига 200000 талаб тухум қўйиши мумкин ( ). Бу тухумлар ахлат орқали ташқарига чиқиши мумкин.
4. Болада лямблия мавжудлиги белгилари Лямблия одамдан одамга юқиши жуда осон. Ҳожатхонадан чиққач қўлини ювмаган инсонлар лямблияни сув ва озиқ-овқатга юқтириши мумкин. Лямблияси мавжуд кучуклар ҳам ахлати билан сув ҳавзаларини, бассейн, ариқ ва шу каби жойларга паразитларни тарқатади. Бундай сувда чайилган озиқ-овқат пиширилмасдан ейилганда лямблия одамга ҳам юқади. Ривожланаётган давлатларда болаларда диарея эпидемиясининг энг асосий сабабларидан бири бу лямблия паразити ҳисобланади. Лямблия ичакларда яшаётганда аввалига болада ҳеч қандай ўзгаришлар сезилмайди. Лямблиялар организмнинг ёғларни ҳазм қилишига тўсқинлик қилади, шу сабабли ёғлар ҳазм қилинмагач дияарея бошланади. Бундай ахлат ҳазм қилинмаган ёғлардан иборат бўлади, кўриниши ялтироқ ва ҳиди жуда ёмон бўлади. Бошқа белгилар: қорин оғриқлари қувватсизлик қорин жуда кўп дам бўлиши, қоринда газлар йиғилиши қориннинг газлар ҳисобига катталашиши иштаҳа йўқолиши кўнгил айнаши баъзан бироз ҳарорат кўтарилиши озиб кетиш доимий чарчоқ
Манба:
http://uzshifo.info
Тэги:
#ГИЖЖА #БОЛАЛАРДА_ГИЖЖА #БОЛАЛАРДА_ГИЖЖА_ТУШУРИШ #ГИЖЖАНИ_КАНДАЙ_ЙУКОТСА_БУЛАДИ #ГИЖЖАНИ_КАНДАЙ_КИЛИБ_ТУШУРСА_БУЛАДИ #ГИЖЖА_КАНДАЙ_ПАЙДО_БУЛАДИ #УЙ_ШАРОИТИДА_ГИЖЖАНИ_ТУШУРИШ #ЛЯМБЛЯ #ЛЯМБЛЯНИ_КАНДАЙ_ДАВОЛАШ_МУМКУН #БОЛАЛАРДА_ЛЯМБЛЯ #ИЧАКДА_КУРТ_БОЛИШИ #БОЛАЛАРДА_КУРТ_БОЛИШИ #GIJJA #GIJJANI_QANDAY_TUSHURISH_MUMKUN #BOLALARDA_GIJJA_TURLARI #GIJJA_TURLARI #GIJJADAN_QANDAY_QUTILISH_MUMKIN