Бухоро вилоятидаги Вардонзе қишлоғининг тарихи | Bir qishloq tarixi

Бухоро вилоятидаги Вардонзе қишлоғининг тарихи | Bir qishloq tarixi

UZBEK TV

3 года назад

7,327 Просмотров

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Муҳаммад Наршахийнинг 943-944 йилларда ёзилган “Бухоро тарихи” асарида Саъид ибн Усмон Ибн Аффон (халифа Усмон ибн Аффоннинг бошқа бир ўғли) халифалик томонидан 676 йили Хуросон амири этиб тайинлангани ва у Жайҳун дарёсидан ўтиб Бухорога келгани битилган.
Хожа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон ҳақида XV асрда яшаган Аҳмад ибн Маҳмуднинг ”Китоби назми Муллозода” асарида:
Қабри Уббон, ки Ибн Усмон аст,
Манбаи хуш файзи ғаффарон аст, яъни: “Хожа Уббон Ибн Усмоннинг қабри файзли жой ҳисобланади”, - дейилади.
Хожа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон ҳақида Мир Муҳаммад Бухорийнинг XVI асрда ёзилган “Убайдулланома”, Мулла Муҳаммад Обиджоннинг “Туҳфатул обидин”, В. Шишкиннинг “Варахша”, С. Айнийнинг “Эсдаликлар”, Б. Машраб, А. Фитрат, С. Салим Бухорий асарларида бой илмий маълумотлар келтирилган.
Хожа Уббон авлиёсининг 1937 йилда туширилган фотонусхалари топилди. Мақбарага кираверишининг ўнг томонида ҳозирги кунда янгидан қурилган тошқудуқ устида қадимда тўрт гумбазли оби ғиштдан қилинган чашмахона бўлган. Чашмахона ичида эса тош қудуқ бўлиб, ундан чамаси 20-22 метрдан сув олинган.
Қадимги чашмахона XIV асрда қўли гул усталарнинг меҳнатлари эвазига жуда ихчам, юксак бадиий маҳорат ва улуғворлик билан бунёд этилган. Бу бинолар ромитанлик журналист Собира Бўлдиеванинг ёзишича А. Темур фармонлари билан қурилган экан. Афсуски у иморатлар ҳозир сақланиб қолинмаган. Хожа Уббон мақбараси, чашмахона, хонақоҳ, туғ ва сағаналар ўтган асрнинг 60 йиллари бошида миналар билан портлатиб юборилган.
Авлиёнинг бошлари учиб кетиб, кўмилган жойда 2008-2010 йилларда эски ёғочдан қилинган мақбара ва сағана янгидан қурилди.
Бу ишларда бош - қош бўлган зиёратгоҳнинг собиқ раҳбари (раҳматли) Абдуманнон отанинг ҳам хизматларини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Айтмоқчи эдимки, шу муборак жойда асрлар давомида жуда кўплаб улуғ инсонлар яшаб ўтган, уларнинг жойлари илоҳо жаннатда бўлсин.
Бир неча асрлар олдин Зарафшон дарёси сувлари туфайли Хожа Уббон ва унинг атрофларидаги Хўжақул, Хожа Порсояк, Хожа Заъфарон, Қизилқир, Қоровултепа, Бўронтепа, Шоюсуфтепа, Суббоқтепа, Кампирак, Ширинқудуқ, Симинчтепа, Турахшотепа каби ўнлаб тепаликлар воҳадаги “Минг шаҳар” деб аталган қадимий шаҳристон, қалъа ва истеҳкомларнинг ғарбий шимолидаги обод жойларнинг таркибий бир қисми ҳисобланган.
Бутун воҳани девор билан ўраб олган Кампиракдевор харобалари Жондор тумани Яккатут темир йўл бекати, Тўдакўл сув омбори атрофи, Когон темир йўл бекати, Қизилтепа темир йўл бекати, Қизилтепа тумани Маликчўл ҳудуди, Тавоис ва Ҳазора қишлоқлари, Вобкент тумани Элач қишлоғи, Шофиркон тумани Вардонзе қўрғонининг шимолий томони, Ромитан тумани ғарбида жойлашган Суббуқтепа, Бўронтепа тепаликлари атрофи, шунингдек, Хoжа Уббондан ғарбга томон чўл қаъри ҳудудларидан топилган.
М. Наршахийнинг 943-944 йилларда ёзилган “Бухоро тарихи” асарида келтирилишича деворни таъмирлаш учун хазинадан маблағ ажратиш тўғрисида Бухоро амири Исмоил Сомонийга таклиф қилинганда, у “Токи мен тирик эканман, Бухоронинг девори менман, бундан кейин уни таъмирлаш учун маблағ сарфлашга ҳожат йўқ”,- деб жавоб берган экан.
Хожа Уббон ва унинг атрофидаги бошқа қадимдан аҳоли истиқомат қилган тепаликларнинг бирортасида, жумладан, Хожа Уббонда ҳам археологик қазилма ишлари олиб борилмаган ва бу тепаликлар тарихнинг сирли сандиғи бўлиб турганлигига ҳеч ҳам шубҳа йўқ.
Хожа Уббон авлиёси ҳудудида Бухоро воҳасининг қадимий аҳоли яшайдиган Варахша, Пойкенд, Вардонзе ва шунга ўхшаш бошқа кўплаб масканлари каби бир неча асрлар мобайнида шаҳристон ва аҳоли яшайдиган қўрғонлар бўлганлиги шубҳасиз.
Кейинроқ Зарафшон сувининг чўлларга етиб бормагани сабабли бу ерлардаги обод водийлар яна қайта чўл-у- биёбонларга айланиб кетган.
Ссылки и html тэги не поддерживаются


Комментарии: