Олий таълим 2019 йилда: ОТМларда илмий салоҳиятнинг ўсиши
Олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар сони 29 минг нафардан ортди (2016 йилда 23 минг).
Сўнгги икки йилда 1551 та илмий иш ҳимоя қилинди ва илмий салоҳият 36,7% га етказилди (2017 йилда 32,7 %).
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 2019 йилда хорижда малака ошириш, стажировка, магистратура ва докторантурага
517 нафар профессор-ўқитувчилар ва ходимлар саралаб олиниб, бугунги кун ҳолатига 218 нафари хорижга юборилди.
QS халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти қайд этилди.