ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ

ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ

Muslimshosh

54 года назад

97 Просмотров

Бугун, 2024 йил 9 сентябрь куни республикамизнинг барча олий ўқув юртларида янги ўқув йили бошланди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари ҳам дарсларни бошлашди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ташриф буюриб, талабаларни янги ўқув йили билан табрикладилар, уларга зарур тавсия ва йўл-йўриқларни бердилар.
– Дунё тараққиёти ва ривожланиши, инсонларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари бевосита илмга боғлиқ, – деди Абдуқаҳҳор домла. – Зеро, илм дунё ва охират саодати учун восита саналади. Шу эътибордан шариатимизда илм талаб қилишга буюрилган. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, (Имом Ибн Можа ривояти).
Ислом дини илмга жуда катта аҳамият қаратган. Қуръони каримнинг энг аввал нозил бўлган ояти “Ўқи” деган хитоб билан бошланган. Шунингдек, шариатимизда илм ва илм эгаларининг фазилати борасида жуда ҳам кўп оят ва ҳадислар ворид бўлган. Жумладан Қуръони каримда бундай дейилган: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят).
Имом Бухорий бобомиз: "Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай", деб бежиз айтмаганлар.
Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди.
Ссылки и html тэги не поддерживаются


Комментарии: